Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Беларусь компаниялари Ўзбекистонда эко-уйлар қуришга қизиқиш билдиришмоқда

2020-12-01 | Туризм

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринич билан учрашди.  

Томонлар Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилиш, шунингдек Беларусь компанияларининг Ўзбекистонда, хусусан Бўстонлиқ ва Зомин туманларида (Тошкент вилояти ва Жиззах вилоятида) эко-уйлар қуриш имкониятларига оид масалаларни муҳокама қилишди.

Ўтказилган музокаралар доирасида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида икки томонлама туризмни ривожлантиришга доир ҳукуматлараро келишув тайёрланмоқда. Мазкур келишув жорий йилнинг 16-18 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида имзоланиши режалаштирилмоқда.

Келишув икки томонлама туристик салоҳиятни тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистондан Беларусга ва Беларусдан Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилишга йўналтирилади.

Ҳужжатда Ўзбекистоннинг тоғ-чанғи курортларини тарғиб қилишга, шунингдек мамлакатимизнинг инвестицион лойиҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться