Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экстремал ва спорт туризмини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

2020-10-08 | Туризм

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Ўзбекистонда туризмнинг экстремал ва оммабоп туризм турларини қўллаб-қувватлаш ва уларни янада ривожлантиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.   

Унда Экстремал туризм федерацияси, Аэронавтика федерацияси ва Парапланизм федерацияси вакиллари қатнашишди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда спорт, экстремал ва дам олиш туризмини ривожлантириш борасида сезиларли ислоҳотлар амалга оширилди.

Шундай бўлса-да, замонавий талаблар ва қўллаб-қувватлашни талаб қилувчи яна қатор йўналишлар мавжуд. Парапланизм, дельтапланеризм, аэронавтика, кичик авиация, тоғ туризми, велотуризм, скайраннинг, мототуризм, автотуризм каби йўналишлар шулар жумласидандир.

Мазкур йиғилиш туризмнинг экстремал ва фаол турларини ривожлантириш мақсадида йиғилиш утказилди. Чорвоқ сув омбори билан чегарадош «Юсуфхона» жойлашган парадельтадром ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, ҳудудда аэронавтика, сув, тоғ ва пиёда юриш каби туризмнинг фаол турларини ривожлантириш учун иқлимий шароитлар мавжуд.

Тадбир доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон экстремал ва тоғ туризми федерацияси ҳамда Аэронавтика федерациясига юқорида қайд этилган ҳудудда туризмнинг экстремал ва фаол турларини ривожлантириш бўйича замонавий Халқаро марказ яратишга оид таклиф киритилди. Ушбу ҳудудда учувчилар, фаол сайёҳлар ва меҳмонларни йил давомида қабул қилиш ҳамда жойлаштириш учун замонавий шарт-шароитлар яратиш зарурати қайд этилди. Шунингдек, учрашув давомида меҳмонхона, назарий ва амалий машғулотлар учун спорт заллари, ер усти хизмат кўрсатиш тизимлари, қутқарув хизматлари, тиббий ёрдам кўрсатиш шохобчалари, парашют ҳамда параплан парвозлари, сув ва фаол туризм турлари бўйича ўқув дастурларини амалга ошириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Музокаралар доирасида туризм ва спорт ўртасида яқин алоқага эга бўлган ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш зарурати билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди. Бу борадаги хорижий тажрибаларни чуқур ўрганиш, туризм соҳасининг ушбу тармоқларини ривожлантиришда хорижий ҳамкорлар ва инвесторларни жалб этиш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, Экстремал ва тоғ туризми федерациясига спорт туризмининг замонавий базасини ривожлантириш, тоғ инструктор-гидлар мактаби ва доимий равишда мусобақалар, экспедициялар, спорт саёҳатларини ташкил этиш, жамоат қатновларининг назорати ҳамда биринчи ёрдам тиббий пунктларини яратиш мақсадида Чимён ҳудудидан жой ажратиш муҳимлиги таъкидланди. Қолаверса, туризм коллежларида инструкторлар мактаби учун ўқув қўлланмаси ишлаб чиқиш ва университетлар асосида спорт йўналишлари бўйича секциялар ташкил қилиш масаласи кўтарилди. 

Таъкидлаш жоизки, ушбу турдаги экстремал спорт турларининг ривожланиши ҳар йили ўн минглаб сайёҳларни мамлакатга жалб қилиш, кейинчалик спорт ва туристик хизматлар монетизациясини кучайтириш имконини беради.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться