Covid-19 анкетаси асосида уй хўжаликларида кузатув ўтказилиши бўйича маълумот берилди
2020 йилнинг 4 сентябрь куни Давлат статистика қўмитасининг Аҳоли турмуш даражаси ва уй хўжаликлари кузатувлари бошқармаси томонидан коронавирус (Covid-19 ) анкетаси бўйича уй хўжаликларида кузатув ўтказиш тартиби масаласида вебинар ташкил этилди.
Унда ҳудудий статистика бошқармаларининг Турмуш даражаси статистикаси ва уй хўжаликлари кузатувлари бўлими ходимлари ҳам қатнашди.
Вебинарда ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва ижроси бўйича батафсил маълумот берилди. Коронавирус пандемияси даврида Давлат статистика қўмитаси буйруғига асосан, Covid-19 анкетаси бўйича уй хўжаликларида кузатув ўтказилиши юзасидан атрофлича тўхталиб ўтилди.
Ҳудудий статистика бошқармалари ходимларига Covid-19 анкетаси бўйича уй хўжаликларида кузатув ўтказилиш тартиби тўғрисида батафсил маълумот берилиб, анкета саволлари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги