Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хушхабар: Ўзбекистон 2025 йилги ёшлар ўртасида Осиё ўйинларига мезбонлик қилади

2020-08-10 | Ёшлар

2020 йил 7 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Маълумки, Осиё Олимпия кенгашининг 2019 йил 28 сентябрь куни Қатарнинг Доха шаҳрида бўлиб ўтган 73-Ижроқўми йиғилишида Тошкент шаҳрида 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга розилик билдириш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

Қарорга мувофиқ, мазкур нуфузли мусобақани юқори савияда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳузурида “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Шунингдек, илғор давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни тизимли амалга ошириш мақсадида давлат муассасаси шаклидаги “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси тузилади.

Дирекция зиммасига Ўзбекистонда Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича Осиё Олимпия кенгаши билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида шартномалар, келишувлар, меморандумлар ва кафолат хатларини имзолаш тадбирларини ташкил этиш, Осиё Олимпия кенгаши ва спорт турлари бўйича Осиё спорт федерациялари (уюшмалари) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларига тайёргарликнинг бош режасини тузиш, Осиё ўйинлари дастурини ҳамда миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, Тошкент–2025 Осиё ўйинларининг логотипини ишлаб чиқиш, мусобақани юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларини ўтказиш, мавжуд инфратузилмалар қувватини таҳлил қилиш асосида Осиё ўйинлари ўтказиладиган спорт иншоотлари ва бошқа объектларни Осиё Олимпия кенгаши ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ тайёрлаш, зарур бўладиган спорт, тиббий, техник ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш, телевизион кўрсатувларни тақдим этиш ва техник тайёргарлик, эфирга узатиш ҳуқуқлари ҳимояси, ўйинлар, унинг тантанали очилиш ҳамда ёпилиш маросимларига тайёргарлик кўриш, Осиё ўйинлари ғоялари ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган реклама тадбирларини ўтказиш, ахборот билан таъминлаш, маркетинг дастурларини амалга ошириш, Осиё ўйинларига ҳомийларни жалб қилиш, тайёргарлик ишларининг бориши тўғрисида ОАВ орқали, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этиш каби вазифалар юклатилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться