Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Беларусь Элчиси билан учрашув
2020-08-07 | Сиёсат
2020 йил 6 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов Беларусь Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Леонид Маринич билан учрашди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон-Беларусь муносабатларини ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали, жумладан Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини, шунингдек, "Беларусда ишлаб чиқарилган" миллий маҳсулотлар кўргазмасини 2020 йил кузида Тошкент шаҳрида ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги