Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Рақамли тарқоқликни бартараф қилиш: COVID-19 га рақамли жавоб” халқаро видеоконференцияси
2020-07-02 | Соғлиқни сақлаш
2020 йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов “Рақамли тарқоқликни бартараф қилиш: COVID-19 га рақамли жавоб” халқаро видеоконференциясида иштирок этди.
Тадбирда дунёнинг 40 дан ортиқ давлати ташқи сиёсат идораларининг юқори мансабли вакиллари, БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Моҳаммед, Халқаро элекроалоқа иттифоқининг Электроалоқани ривожлантириш сектори директори Дорин Богдан-Мартин, “Smart Africa” алянси бош директори Лацина Коне иштирок этди.
Видеоконференция иштирокчилари коронавирус инфекциясининг иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини бартараф бўйича фикр алмашдилар, оғир ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий катаклизмларга қарши тура оладиган кучли жамиятни биргаликда қуриш учун инновацион рақамли ечимлардан фойдаланиш йўлларини муҳокама қилдилар.
Тадбир якунида “COVID-19 га рақамли жавоб бўйича Глобал декларация” қабул қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги