Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик​

2020-03-13 | Соғлиқни сақлаш

Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Л.Куппенс таъкидлаганидек, ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашдаги фаолияти Миллий палата билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган. Бунинг учун биринчи навбатда ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш муҳим.

ЖССТ ваколатхонаси раҳбари бундай алмашинувларни бошлаш учун Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш ҳолатини таҳлил қилиш соҳасидаги БМТнинг мазкур бошқармаси фаолиятининг асосий йўналишлари ва уни такомиллаштириш бўйича тавсиялари билан таништирди.

Л.Куппенс сўзларига кўра, маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликда 2017 йилдан буён ЖССТ мутахассислари томонидан Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги аҳволни таҳлил қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бунда, бирор соҳадаги маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, экспертлар қўшни давлатлар тажрибасига асосланиб уларни яратишда ёрдам бердилар.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, соғлиқни сақлаш соҳасидаги саъй-ҳаракатларнинг катта қисми юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган. Ҳозирги вақтда Марказий Осиё минтақасида сил ва ОИВ инфекциясининг янги ҳолатлари қайд этилмоқда. Шу билан бирга, статистика маълумотларига кўра, ўлим ҳолатларининг 80 фоизи юқумли бўлмаган касалликлардир. Бу кўрсаткични пасайтириш учун профилактика чораларини кучайтириш лозим. Буларнинг барчаси тизим сифатида соғлиқни сақлаш соҳасини кучайтиришни талаб қилади. Шунинг учун ЖССТ саъй-ҳаракатлари айнан шу соҳадаги тизим яратилиши ва уни ушлаб турувчи мутахассислар салоҳиятини оширишда ёрдам беришга қаратилган.

ЖССТнинг ушбу йўналишда қўллайдиган халқаро тажрибаси соғлиқни сақлаш тизимининг яратилиши ва ишлаши учун зарур бўлган 6 асосий қисмнинг муҳимлигини кўрсатмоқда. Улар орасида эса қуйидагилар мавжуд: стратегик раҳбарлик ва менежмент, сифатли хизмат кўрсатиш, ахборот тизими ва рақамлаштириш, дори-дармонлар ва даволаш технологиялари, диагностик лабораториялар қулайлиги, соғлиқни сақлаш учун инсон ресурслари ва молиялаштириш.

Жаҳон миқёсида барча мамлакатлар олдида турган Барқарор ривожланиш мақсадларига Ўзбекистоннинг эришиши ҳақида гапирганда, юқорида санаб ўтилган барча йўналишларни тегишли равишда ишлаб чиқиш зарурлигини тушуниш керак.

ЖССТ экспертлари кўмагида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини 2019-2025 йилларда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқди ва ҳозирги пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу Концепцияда кўзда тутилган ҳар бир стратегик йўналишни очиб берадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқмоқда.

Миллий палата раиси Равшан Изамов соғлиқни сақлаш билан боғлиқ барча ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу давлат тузилмаси мутахассислари томонидан экспертизадан ўтказилишини ва энг яхши халқаро стандартлар ва ёндашувлар асосида тавсиялар берилишини таъкидлади.

Томонлар барча манфаатдор томонларнинг, жумладан, Миллий палата, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ваколатхонаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва бошқаларнинг бирлашиши ислоҳотларнинг мамлакат аҳолисига тиббий ёрдамни яхшилаш ва соғлом турмуш тарзи тамойилларини тезлаштириш мақсадида амалга оширилаётган ва ҳали Ўзбекистон олдида турган босқичлари самарадорлигини оширишга ҳисса қўшади, деган умумий фикр билдирди.

Хусусан, ЖССТ бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳасида қабул қилинган молиялаштириш тизимидаги ўзгаришлар, шунингдек, Мажбурий тиббий суғуртанинг жорий этилиши бўйича пилот лойиҳасини амалга татбиқ этиш масалалари билан шуғулланувчи идоралараро гуруҳда Миллий палатанинг фаол иштироки аҳамиятини қайд этиб ўтди. Бу шуниси билан муҳимки, соғлиқни сақлаш ва мажбурий тиббий суғурталашни рақамлаштиришнинг бир қисми бўлган, Ўзбекистоннинг барча шифокор ва фармацевтларини рўйхатдан ўтказиш амалиёти Миллий палата томонидан амалга оширилмоқда.

Суҳбат давомида томонлар соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш учун рақамлаштириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Лиан Куппенснинг сўзларига кўра, ушб
у соҳада салоҳиятни ошириш, рақамлаштириш соҳалари ва унинг аҳамиятини чуқур англаш жуда муҳим масала бўлиб қолмоқда. ЖССТ ўз дастурий таъминотига эга бўлган турли лойиҳаларни интеграция қилиниши керак бўлган ягона миллий платформа яратиш ғоясини илгари сурмоқда. Шунингдек, кадрлар салоҳиятини ошириш, масалан, парамедикларга диагностикани кодлашни ўргатиш учун ҳам кўп йўналишли ишлар муҳимдир.

Айнан ушбу мажбурий тиббий суғуртанинг жорий этилиши кафолатланган тиббий ёрдамнинг ягона пакетини ишлаб чиқишни англатади. Унда ҳамма нарса, шу жумладан, умумий амалиёт шифокори, ҳамширанинг хизматлари, зарурий мезонлар ва бошқалар ҳисобга олиниши керак.

Музокаралар натижасида томонлар доимий равишда ҳамкорлик қилиш, маълумот алмашиш ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан бошқариладиган ва илгари сурилаётган лойиҳаларга Миллий палатанинг экспертларини жалб қилиш тўғрисида келишувга эришди.

Манба: ЎзА

Поделиться