Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандда МДҲ Чегара қўшинлари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди

2020-03-12 | МДҲ

Самарқанд шаҳрида МДҲ ташкилотига аъзо давлатлар чегара қўшинлари раҳбарларининг 5-минтақавий йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари делегациялари, шунингдек, МДҲ Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашининг Мувофиқлаштирувчи хизмати вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида МДҲга аъзо давлатларнинг Aфғонистон билан ташқи чегараларидаги вазият ва унинг яқин келажакдаги ривожланиш тенденциялари таҳлил қилинди. Хусусан, Aфғонистоннинг шимолий чегара ҳудудларидаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан бирга, йиғилиш иштирокчиларнинг эътибори жангарилар назорати остидаги ҳудудларда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш кўлами ошиб бораётгани ва гиёҳвандлик воситаларини “шимолий йўналиш“ бўйича Марказий Осиё минтақасидаги МДҲга аъзо давлатларнинг ташқи чегаралари орқали олиб ўтишга уринишлар бўлаётганига қаратилди.

Йиғилишда Ҳамдўстлик давлатлари ҳудудига халқаро террористик ва экстремистик ташкилотларга алоқадор шахсларнинг кириб келишига қарши кураш чоралари ишлаб чиқилди.

Учрашув якунлари бўйича Протокол имзоланди. Унинг тавсиялари 16 апрел куни Ереван шаҳрида бўлиб ўтадиган Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади.

Манба: ЎзА

Поделиться