Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Дарахтларга давлат назорати карточкалари ўрнатилади
2020-03-11 | Экология
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг янги раиси Шавкат Абдураззақов журналистлар ва блогерлар билан учрашди.
Тадбирда бугунги кунда дарахтларни кесиш билан боғлиқ салбий ҳолатлар кўпайиб бораётгани, бундан экология ва атроф-муҳит зарар кўраётгани таъкидланди. Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида қўмита томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда, деган саволга жавоб берилди.
Қўмитанинг янги раҳбари ишни давлат муҳофазасидаги дарахтларни хатловдан ўтказишдан бошлашини айтди. Шунингдек, жорий йилда мамлакатимиздаги мавжуд дарахтларга давлат назорати карточкалари ўрнатилади. Бундан кўзланган мақсад – дарахтларнинг асоссиз ва ноқонуний кесилишининг олдини олишдир.
Қўмита раиси журналистлар ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Ш.МАМАТУРОПОВА, ЎзА
Манба: ЎзА