Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Азиз Абдуҳакимов Австриянинг бир гуруҳ тадбиркорлари билан учрашди

2020-03-06 | Туризм

4 март куни Бош вазирнинг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов “C-Quadrat Investment Group” инвестицион компаниясининг бош директори Александр Шуц бошчилигидаги Австриянинг бир гуруҳ тадбиркорлари билан учрашди.

Австрия делегатсияси туризм соҳасини ривожлантириш, туристик маҳсулотни диверсификация қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, инфратузилма лойиҳалари учун яратилган шароитлар, имтиёзлар ва преференциялар билан танишдилар.

Ўз навбатида, Александр Шуц “C-Quadrat Investment Group” томонидан инвестицион ва молиявий лойиҳаларда, энг илғор ғарбий бошқарув стандартларини жорий этган ҳолда давлат ташкилотлари ва объектларини ислоҳ қилишда фаол иштирок этиш учун Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ваколатхона очилиши масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Хорижий сайёҳлар оқимининг тобора кўпайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, тадбиркорлар, шунингдек, республикада кичик меҳмонхоналар тармоғини қуриш учун сармоя киритишга қизиқиш бидлирмоқда.

Маълумот учун: “C-Quadrat Investment Group” Вена шаҳрида 1991 йилда ташкил этилган. Айни пайтда ушбу гуруҳ 10 миллиард евродан ортиқ қийматдаги инвестиция активларини бошқаради. Компаниянинг Вена, Париж, Франкфурт, Мадрид, Цюрих, Женева, Ереван ва Тбилиси шаҳарларида офислари мавжуд бўлиб, улар Европа ва Осиёнинг 21 мамлакатида фаолият юритади. А. Шуц Австриянинг энг обрўли тадбиркорларидан бири ҳисобланади, унинг шахсий бойлиги 7 миллиард долларга тенг бўлиб, “Deutsche Bank”нинг Кузатув кенгаши аъзосидир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться