Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандда нуфузли анжуман бошланди

2020-03-03 | Маданият

Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Фанлар академияси каби ташкилотлар томонидан Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 
 
Унда ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Таййиб бошчилигидаги делегация, шунингдек, Босния ва Герцеговина, Германия, Иордания, Индонезия, Малайзия, Покистон, Россия, Туркия, Украина, Швейцария, Қирғизистон ва Қозоғистон каби мамлакатлардан 70 га яқин уламолар, исломшунос олимлар, нуфузли таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
 
Конференциянинг очилишида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва бошқалар қатнашмоқда.
 
Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда асрий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш, эътиқод эркинлигини таъминлаш, хусусан, эзгулик ва яхшиликка асосланган ислом динининг асл моҳиятини тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 
 
Ислом дини ривожида беқиёс ўрин эгаллайдиган Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган мазкур анжуманда муҳокама этиладиган мавзулар исломнинг асл моҳиятини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этиши, конференция якуни бўйича қабул қилинадиган ҳужжатлар эса ислом маданияти ва цивилизациясини янада тараққий эттиришга хизмат қилиши қайд этилди.
 

Ғайрат ХОННАЗАРОВ. Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться