Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ва истиқболдаги вазифалар

2020-02-26 | Жамият

Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Давлат статистика қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг 2017-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ва истиқболдаги вазифалари" мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Университет оқитувчилари, илмий изланувчилар ва талабалар учун ташкил этилган ушбу семинарда Давлат статистика қўмитасининг Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси бошлиғи Азиз Мамиров ва Ахборотларни тарқатиш, халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашув бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Ноипов маъруза қилди.

Тадбирда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларининг халқаро ресурсларда эълон қилиниши, бу борада статистика идораларининг тутган ўрни ва амалга ошираётган ишлари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек,  тадбирда миллий ҳисоблар тизимининг асосий кўрсаткичлари ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишдаги аҳамияти хусусида фирк-мулоҳаза билдирилди.

Давлат статистика қўмитаси томонидан макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш, таҳлил этиш бўйича татбиқ этилаётган янги услублар ва бу борада  ахборот коммуникацион технологияларнинг аҳамияти борасида ҳам батафсил маълумот берилди.

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться