Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Беларусь-Ўзбекистон аграр форуми бошланди

2020-02-25 | Иқтисодиёт

Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур форумда Беларусь Республикасининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги мутасаддилари, мазкур соҳада фаолият юритаётган 70 га яқин фирма ва компаниялар, илмий муассасалар, машинасозлик корхоналари вакилларидан иборат катта делегация иштирок этмоқда.

Тадбир Беларусь томони ташаббуси билан ташкиллаштирилган бўлиб, “Продукт.BY” журнали, Беларусь Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ҳамда мазкур мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси форумнинг ташкилотчиси ҳисобланади.
 
Шунингдек, мазкур форумга Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Беларусь Республикасидаги элчихонаси ҳамкорлик қилмоқда.
 
Форумни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда Беларусь Республикаси Бош вазири ўринбосари Владимир Дворник табрик сўзлари билан очиб берди. 
Форум иши давомида Белорусь агросаноати ва машинасозлиги корхоналарининг маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда иштирокчилар Беларусь Республикасининг аграр соҳадаги экспорт имкониятлари, Агросаноат комплексини ривожлантиришни илмий таъминлашнинг долзарб жиҳатлари, Беларусь-Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги ва машинасозлиги, агросаноат соҳасининг турли йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари билан танишадилар. 
Форум ўз ишини давом эттирмоқда.
 

Саидмурод Раҳимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться