Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ақлли шаҳарнинг ўрни
2020-02-10 | Иқтисодиёт
2020 йил 7 февраль куни пойтахтимиздаги Амити университети томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида "Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ақлли шаҳарнинг ўрни" мавзусида семинар ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Очиқ маълумотлар портали фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этди.
Семинарда халқаро экспертлар томонидан рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича сўз юритилди. Хусусан, Жаҳон банкининг рақамли ривожланиш бўйича катта мутахассиси Сунён Ким, Пусан ақлли шаҳар лойиҳасининг бош стратеги Жон Су Хван, Ёнсе университетининг фалсафа фанлари доктори Джии Ён Чо, Жаҳон банкининг катта иқтисодчиси Хён Гон Ванг мавзу юзасидан фикр билдирди.
Шунингдек, семинарда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ақлли шаҳарнинг ўрни, ақлли шаҳарларни шакллантириш, Корея Республикасида ақлли шаҳарни ривожлантиришнинг халқаро тажрибаси ҳамда Ўзбекистонда ақлли шаҳарларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги