Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТИВда учрашув

2020-02-03 | Сиёсат

2020 йилнинг 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов мамлакатимизга ташриф буюрган Швеция Қироллиги парламенти делегацияси раҳбари, Риксдаг Спикери биринчи ўринбосари Аса Линдестам билан учрашди.

Учрашувда парламентлараро алоқаларни, икки ва кўп томонлама сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари ва Ўзбекистон-Швеция кун тартибидаги бошқа масалалари муҳокама қилинди.

Томонларни қизиқтирган барча йўналишларда ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш ва конструктив ҳамкорликни жадаллаштиришнинг муҳимлиги таъкидланди.

Шу нуқтайи назардан 2019 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган қўшма бизнес форумининг муваффақиятли якунлари ва турли соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг истиқболларини муҳокама қилиш учун кўп йиллик танаффусдан сўнг вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг қайта йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.

Швеция томони мамлакатимизда янги сиёсий муҳит ўрнатилганини кўрсатган 22 декабрь куни ўтган Ўзбекистон парламенти сайловининг ижобий натижаларини қайд этди ва мамлакатимизни истиқболда ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар ва вазифаларни аниқлаб берган Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини олқишлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться