Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳиндистон Элчиси билан учрашув
2020-02-03 | Сиёсат
2020 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сантош Джа билан учрашди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигини ривожлантириш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, икки томонлама муносабатларга динамик ва кенг қамровли тус бериш имконини берганлиги таъкидланди.
Қайд этилганидек, иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик ўзаро манфаатли алоқаларнинг устувор йўналишидир. Шу нуқтайи назардан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия, икки томонлама лойиҳаларни амалий тадбиқ этишни мувофиқлаштириш ва илгари суриш бўйича қўшма Қўмита мажлисларининг санаси юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, икки мамлакат ўртасида сармояларни рағбатлантириш ва савдони оширишга қаратилган тайёрланаётган икки томонлама битимлар бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашувда олий ва юқори даражада бўлажак алоқаларнинг жадвали ва кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги