Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Корея: рақамли иқтисодиёт ҳамкорликда ривожлантирилади​

2020-01-31 | Технологиялар

Тошкентда Ўзбекистон – Корея Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт ҳамкорлик марказининг очилиши маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Корея Республикаси давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазири ўринбосари Юн Жон Ин бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

2019 йил 17 декабрь куни Кореянинг Сежонг шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Корея Республикаси Давлат бошқаруви ва хавфсизлиги вазирлиги ўртасида ҳамкорлик маркази ташкил этиш тўғрисида битим имзоланиб, лойиҳани амалга ошириш учун Жанубий Корея томонидан 3 йил муддатга 2 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратилиши белгиланган эди.

– Ҳамкорлик маркази рақамли иқтисодиётга йўналтирилган бўлиб, Ўзбекистон ҳукуматининг давлат хизматлари сифатини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш мақсадига тўла мос келади, – деди Юн Жон Ин. – Биз юқори технологиялар соҳасида эришган ютуқларимизни баҳам кўришга қарор қилдик. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз.

Марказнинг асосий вазифаси мамлакатимизда Электрон ҳукумат тизимини таҳлил ва тадқиқотлар асосида ривожлантириш бўйича стратегик йўналишларни ишлаб чиқишдан иборат. Шунингдек, рақамли иқтисодиётни такомиллаштириш, ахборот тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш, давлат хизматлари кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган маркетинг ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, электрон тижорат соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш марказ фаолияти сирасига киради.

Тадбир доирасида Электрон ҳукумат соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбекистон – Корея кенгашининг учрашуви ҳам бўлиб ўтди.

Учрашувда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш, ўқув дастурларини ташкил этиш ва электрон ҳукумат соҳасида тажриба алмашиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш юзасидан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келгуси режалар белгилаб олинди.
 

Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться