Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлигида учрашув

2020-01-30 | Сиёсат

2020 йилнинг 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Берлин шаҳрида Германия Федератив Республикаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлигининг парламент давлат котиби Норберт Бартле билан учрашди.

Музокаралар чоғида икки томонлама молиявий ва техник ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган илгари эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Норберт Бартле Германияда Ўзбекистон ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган ўзгаришлар катта қизиқиш билан кузатилаётганлигини ва ислоҳотларнинг амалий натижалари эътироф этилаётганлигини таъкидлади. “Биз Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг муҳим давлат ва минтақадаги муҳим шерикимиз деб биламиз, шунинг учун алоқаларимизни мустаҳкамлашдан манфаатдормиз", - деди у.

Сўнгги уч йил ичида республикага кўрсатилган молиявий ва техник ёрдам ҳажми 11 бараварга ошиб 143,8 млн. еврони ташкил этгани Германия ҳукумати Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Ушбу маблағлар доирасида республикада касбий таълим, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш, Оролбўйи аҳолиси учун тиббий хизматни яхшилаш ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар амалга оширилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться