Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Германия ўрта корхоналари федерал бирлашмасининг йиллик йиғилишида иштирок этди

2020-01-29 | Иқтисодиёт

2020 йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси ГФРда бўлиб туриш доирасида Германия ўрта корхоналари федерал бирлашмасининг йиллик йиғилиши ишида иштирок этди. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов тадбирга фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган.

Германия ўрта корхоналари федерал бирлашмаси ((Bundesverband mittelständische Wirtschaft, BVMW) 1975 йилда ташкил этилган ва мамлакат кичик ва ўрта бизнеси манфаатларини намоён этувчи соҳалараро бирлашма ҳисобланади. Ҳозирда BVMWнинг 270 мингдан ортиқ аъзоси бўлиб, Германияда 300 дан ошиқ ва чет элларда 30 га яқин ваколатхоналарга эга.

Германияда кичик ва ўрта корхоналар сони 9 млн.дан кўпроқни ташкил этиб, ўрта синф мамлакат иқтисодиётининг асоси ҳисобланади (Германиядаги барча ташкилотларнинг 99 фоизи). Айнан улар 70% иш ўринларини яратишади ва анъанавий тарзда янги ғояларнинг генератори сифатида ўртага чиқади. Мамлакатдаги инновация ва патентларнинг кўпчилиги ҳам кичик ва ўрта бизнес томонидан ишлаб чиқилади.

Бирлашманинг навбатдаги йиғилишида Германиянинг Федерал ва ҳудудий ҳукуматлар вакиллари ҳамда 1000 дан ортиқ немец кичик ва ўрта ташкилотлари раҳбарлари, илмий ва эксперт-таҳлилий доиралар вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг Германия Иқтисодиёт ва энергетика федерал вазири Петер Альтмайер, Бавария Бош вазири Маркус Зёдер, Германия Бундестаги раиси ўринбосари Ханс-Петер Фридрих ва BVMW Президенти Марио Оховен билан учрашувлари бўлиб ўтиб, уларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари тўғрисида ҳамда халқаро кун тартибнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться