Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ватикан Элчиси билан учрашув

2020-01-23 | Сиёсат

2020 йил 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов Ватиканнинг мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (апостол нунцийси) архиепископ Челестино Милиоре (қароргоҳи Москва шаҳрида) билан учрашди.

Суҳбат чоғида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати юзасидан фикр алмашилди, ҳамкорликни ривожлантириш ва олий даражада алоқаларни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Элчи Ўзбекистон раҳбариятининг ички сиёсатидаги устувор йўналишлардан бири мамлакатда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш эканлигини юқори баҳолади.

ТИВ раҳбари ўринбосари Элчига икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашдаги шаҳхсий саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться