Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоийнинг инглиз тилида чоп этилган “Фарҳод ва Ширин” асари тақдимоти ўтказилди.
“Фарҳод ва Ширин”ни шоир ва таржимон Аъзам Обид инглиз тилига таржима қилган. Аъзам Обиднинг фикрича, инглиз тилида ўқийдиган дунё ўқувчилари учун “Фарҳод ва Ширин” достони Ғафур Ғуломнинг насрий баёни асосида таржима қилинган. Ушбу китоб ҳозирча 3 минг нусхада чоп этилди. Уни кўп нусхада Ҳиндистонда қайта чоп этиш ҳам режалаштирилган.
Эндиликда Миллий кутубхона фойдаланувчилари буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонини инглиз тилида ҳам мутолаа қилиш имкониятига эга бўлди.
Манба: ЎзА