Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистоннинг сайлов ташкил қилиш тажрибасини ўрганиш лозим
2019-12-24 | Сайлов
2019 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган Малайзия парламенти қуйи палатаси вице-спикери Мох Рашид бин Хаснон бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида жорий йил 22 декабрда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар юзасидан фикр алмашилди.
Малайзия парламенти аъзолари таъкидлаганидек, сайловлар демократик тамойиллар асосида юқори даражада уюшқоқлик билан ўтди. “Биз овоз бериш жараёнини кузатар эканмиз, ҳар бир сайлов участкасида ишлар яхши ташкил этилгани, сайловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилганини кўрдик. Ўзбекистоннинг сайловни ташкил қилиш тажрибасини ўрганиш лозим”, деди Мох Рашид бин Хаснон.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати