Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хизмат кўрсатиш сифати – туризмда муваффақият асоси

2019-11-26 | Туризм

Ўзбекистонда туризм соҳаси жадал суръатлар билан ривожланиб, республика иқтисодиётининг устувор тармоқларидан бирига айланаётган бугунги кунда сайёҳлар учун кўплаб шароитлар яратилмоқда.   

Шундай бўлса-да, республикадаги барча меҳмонхоналар ва сайёҳлик агентликлари ҳам белгиланган стандартларга жавоб беради, деб айта олмаймиз. Уларнинг баъзиларида хизмат сифати сайёҳларнинг эҳтиёжини қондира оладиган даражада эмас.  

Шу боис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги “Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги “Туристларга хизмат кўрсатиш маркази” ДУК томонидан доимий равишда инспекция назорати олиб борилади.  

Текширув ўтказиш жараёнида аксарият ҳолатларда меҳмонхоналар берилган мувофиқлик сертификатига тўғри келмаслиги ҳамда бошқа қоида бузиш ҳолатлари ва камчиликлар аниқланади. Сервис бўйича чойшаблар ўз вақтида алмаштирилмаслиги, ванна ва ҳожатхоналар ўз вақтида тозаланмаслиги, хонада сочиқлар комплекти йўқлиги, гиламлар кирлиги, тегишли кўрсаткичларнинг йўқлиги кабилар шулар жумласидандир.  

Хизмат кўрсатувчи персонал билан боғлиқ ҳолат ҳам кўнгилдагидек  эмас, хусусан хизматга яроқсизлик, тайёргарликнинг йўқлиги, ҳеч бўлмаганда битта чет тилини билмаслик, шунингдек, тегишли форма ва бейжнинг йўқлиги. Буларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартида белгиланган норматив ҳужжатлар талабини (Oʻz DSt 3220 - “Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар” ва Oʻz DSt 3296 - “Туризм хизматлари. Меҳмонхоналар ва ўхшаш жойлаштириш воситалари.Таснифлаш тизими”) йўққа чиқаради.  

Ушбу стандартлар жойлаштириш воситалари ва уларда кўрсатиладиган хизматларга умумий талабларни белгилайди, стандартларнинг меъёр ва қоидалари жойлаштириш воситалариниг барча турлари ва уларда кўрсатилагидан хизматларга нисбатан қўлланилади.

Шу билан бирга, туристик фирмалар фаолиятида ҳам катта камчиликлар аниқланди ва биринчи навбатда бу - сифатсиз сервис. Турфирмалар фаолиятида мусулмон давлатларидан келган сайёҳларнинг талабларига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Бундан ташқари, туризм соҳаси менежмент ва маркетинги учун малакали кадрлар, гид-экскурсиячиларни тайёрлаш ҳамда туристик фаолият субъектлари ходимларини малакасини ошириш тизиними тубдан қайта кўриб чиқиш жоиз.

Буларнинг бари энг аввало жойлаштириш воситалари ва овқатланиш жойларида ҳамда республика бўйлаб ҳаракатланиш вақтида туристик хизмат кўрсатишни ташкиллаштиришда сайёҳларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга туртки беради.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться