Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари кенгашининг мажлиси

2019-11-22 | МДҲ

Тошкентда 21 ноябрь куни МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон божхона хизмати раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.
 
Мажлис очилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Азимов мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида божхона соҳасини янада такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг яқин қўшни ва узоқ давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.
 
Мажлисда божхона соҳасининг турли йўналишлари бўйича халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди.
 
Тадбирда МДҲга аъзо давлатлар божхона органлари ўртасида транспорт ва тижорат ҳужжатларига тушириладиган божхона органларининг муҳр ва штампларини ўзаро тақдим этиш тартиби тўғрисида келишув, темир йўл транспортида ташиладиган юкларнинг божхона амалиётини амалга оширишда божхона органлари ва темир йўл транспортида ташувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг технологик йўриқномаси имзоланди.
 
МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари кенгашининг Тошкент мажлиси доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам ташкил этилди.
 
Уларда Ўзбекистон билан Тожикистон божхона хизматлари ўртасида божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашинувини йўлга қўйишга доир баённома, Ўзбекистон билан Озарбайжон божхона хизматлари ўртасида божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситалари ҳақида ўзаро ахборот алмашинувининг техник шартлари, Ўзбекистон билан Россия божхона хизматлари ўртасида божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситалари ҳақида ўзаро ахборот алмашинуви бўйича келишувга киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ва Россия Федерал божхона хизматининг Божхона академияси ўртасида 2020-2025 йилларда кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик режаси тасдиқланди. 
 
Тадбирда, шунингдек, божхона соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бир қатор маҳаллий ва хорижий делегациялар вакиллари кенгашнинг 70-юбилей йиғилиши муносабати билан таъсис этилган эсдалик кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Манба: ЎзА

Поделиться