Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Бир макон, бир йўл” лойиҳаси Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

2019-11-22 | Иқтисодиёт

Тошкентда 21 ноябрь куни Ўзбекистон билан Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлигига бағишланган илмий конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар изчил ривожланмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил апрель ойида Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл“ халқаро форуми доирасида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан самарали музокаралари мазкур соҳалардаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришда муҳим омил бўлмоқда.
 
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Стратегик ҳамкорликни ривожлантириш маркази ва Хитойнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир икки давлатнинг “Бир макон, бир йўл“ лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлигига бағишланди.
 
Тадбирда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Абдуалиев, ташқи ишлар вазири ўринбосари Д.Аҳатов, Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг Евроосиё ишлари бўйича махсус вакили Ли Хуэй Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлиги икки томон учун ҳам самарали кечаётгани, бу халқларимизнинг дўстона алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.
 
– Хитой халқи қадимдан Буюк ипак йўли орқали Марказий Осиё халқлари билан ўзаро савдо-сотиқ, маданий алоқаларни йўлга қўйган. Президент Шавкат Мирзиёев юритаётган ташқи сиёсат мамлакатларимизнинг дўстона муносабатларини янги мазмун билан бойитди. Хитой Ўзбекистондаги ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, – деди Ли Хуэй.
 
Хитой Ўзбекистоннинг йирик инвестициявий ҳамкори. Мамлакатимизда Хитой ишбилармонлари иштирокида кўплаб қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатларимиз ўртасида ўзаро савдо ҳажми йилдан-йилга ортмоқда. Айни пайтда Хитойда икки мингдан зиёд ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Илм-фан, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорлик тобора кенгаймоқда. Турли даражадаги делегациялар алмашувлари бўлиб турибди.
 
Конференцияда “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик давлатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
 
Саидмурод РАҲИМОВ

Манба: ЎзА

Поделиться