Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Экологик статистика ва кўрсаткичлар бўйича қўшма мақсадли гуруҳнинг 16-сессияси
2019-11-04 | Экология
2019 йилнинг 28-29 октябрь кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида экологик статистик кўрсаткичлар бўйича қўшма Ишчи гуруҳининг 16-сессияси бўлиб ўтди.
Мазкур сессияда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бошқармаси бош мутахассиси Н.Т.Дехканова иштирок этди.
Сессияда Шарқий Европа, Кавказ, Марказий Осиё мамлакатларининг статистика хизматлари ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ташкилотлари вакиллари, Европа атроф-муҳит агентлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича дастури экспертлари (ЮНЕП), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Статистика бўлими, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг европа иқтисодий комиссиясининг экспертлари иштирок этдилар.
Сессия ишида атроф-муҳит статистикаси, Умумий экологик ахборот тизими ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича кўрсаткичларнинг сифатини ошириш учун муайян талабларни аниқлашга алоҳида аҳамиятга қаратилди. Шунингдек, Шарқий Европа, Кавказ, Марказий Осиё мамлакатлари тажрибасини ўрганиш ҳамда барқарор ривожланиш ва “яшил иқтисод" соҳасидаги масалалари кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги