Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Рим шаҳрида шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

2019-10-24 | Сиёсат

2019 йилнинг 22-23 октябрь кунлари Рим шаҳрида Ўзбекистон-Италия муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш ва уни инвентаризация қилиш бўйича ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Италия Республикаси ТИВ делегациясига Россия, Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакарлари билан ҳамкорлик департаменти директори Фабрицио ди Мишель ҳамда ҳуқуқий хизмат директори ўринбосари Паскал Велотти бошчилик қилдилар.

Турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик шартномавий-ҳуқуқий асосининг ҳозирги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Икки мамлакат ўртасида имзоланган битимлар ва халқаро шартнома мақомига эга бўлмаган бошқа ҳужжатларнинг ҳуқуқий ҳолатига аниқлик киритилди.

Маслаҳатлашувлар доирасида Италия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг юқори мансабдор шахслари иштирокида инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш тўғрисидаги янги ҳукуматлараро битим лойиҳаси бўйича алоҳида музокаралар ҳам бўлиб ўтди.

Делегациялар, шунингдек, Иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенцияга Баённома ва Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома лойиҳаларини имзолашга тайёрлашга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться