Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония парламенти делегацияси билан учрашув

2019-09-20 | Сиёсат

Жорий йил 19 сентябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Япония парламенти Вакиллар палатаси делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида хабардор қилинди. Уларнинг амалий натижалари тадбиркорлик муҳити яхшиланишида, макроиқтисодий кўрсаткичлар барқарорлигида, хорижий мамлакатлар ва нуфузли халқаро молиявий тузилмаларнинг республика билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга қизиқиши тобора ортиб бораётганида ўз аксини топмоқда. Масалан, Япониянинг молиявий-техник кўмаги туфайли Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим, энергетика, транспорт, телекоммуникациялар соҳасида ва бошқа йўналишларда қатор ижтимоий аҳамиятга молик ва инфратузилмавий лойиҳалар  амалга оширилди.

Учрашувда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини яратиш ва такомиллаштиришда парламентнинг роли ошиб бораётгани қайд этилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон ва Япония ўртасида парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш парламент аъзолари ҳамкорлиги механизмини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди. Бу жараёнларда “Олий Мажлис – Япония парламенти” парламентлараро гуруҳи, Япониянинг Ўзбекистон билан дўстлик парламент лигаси ва “Япония – Ўзбекистон демократик партияси” дўстлик лигаси алоҳида роль ўйнайди.

Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан Ўзбекистон ва Япония ўртасида парламентлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.  

«Биз Ўзбекистонга Япония сиёсатида муҳим ўрни бўлган мамлакат сифатида қараймиз, - таъкидлади Япония Вакиллар палатаси аъзоси Карэн Макишима. – Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқига японларнинг хотирасига ҳурмат билан муносабатда бўлганлиги учун миннатдорлик билдирмоқчиман».

Қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Япониянинг икки томонлама ҳамкорлиги халқаро ва минтақа кун тартибидаги барча масалалар бўйича юксак даражада стратегик шерикликни ўз ичига олади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар бундан буён ҳам Ўзбекистон ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатни ишга солишга тайёр эканини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться