Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда арбитражни ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро конференция

2019-09-17 | Сиёсат

2019 йил 16 сентябрь куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда арбитражнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тарақиёт дастури, USAID халқаро ташкилотлари ҳамкорлигида Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси шафелигида ташкил этилди.

Конференцияда парламент аъзолари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари, мутахассислар, ҳуқуқшунос олимлар, миллий ва хорижий экспертлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Олий Мажлис Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курманов ўз кириш сўзида таъкидлаганидек, сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жамият ҳаётининг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар туфайли Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги тобора ошиб боряпти. Бу эса Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун низоларни ҳакамлик судларида ҳал қилиш механизмининг Ўзбекистонда жорий этилиши алоҳида аҳамият касб этади.

Конференцияда арбитраж институтининг турли жиҳатларига, халқаро арбитражни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича хорижий ва миллий тажрибага, Ўзбекистонда ҳакамлик судлари фаолияти ва уларни ривожлантриш истиқболларига бағишланган сенаторларнинг, БМТТД лойиҳаси, Осиё тараққиёт банки экспертларининг, олимлар ва мутахассисларнинг маърузалари ҳамда нутқлари тингланди.

Сўзга чиққанлар мамлакатимизда имкон қадар қулай инвестиция муҳитини шакллантириш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш, инвесторлар, айниқса хорижий инвесторлар фаолияти учун ҳуқуқий шарт-шароит яратиш, шунингдек халқаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 ноябрдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж маркази фаолият кўрсатмоқда.

Шу билан бирга турли давлатларда жойлашган тижорат ташкилотлари, шу жумладан, хорижий инвесторлар ўртасида юзага келадиган шартномавий ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни, хусусан, инвестициялар, интеллектуал мулк ва блокчейн технологиялари билан боғлиқ низоларни ҳал этиш механизмларни такомиллаштириш бугунги кун тартибига қўйилмоқда. Бунда низоларни халқаро арбитраж ва низоларни ҳал этишнинг бошқа муқобил усуллари орқали ҳал этиш механизмлари ривожлантириш ва такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистонда арбитражнинг қонунчилик базасини такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар билдирилди.

Анжуман якунида Тошкент халқаро арбитраж маркази  ва Гонконг арбитраж маркази ўртасида меморандум тузиш маросими ўтказилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться