Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Франция Элчиси билан учрашув
2019-09-13 | Сиёсат
2019 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Изабель Сервоз-Галлуччини қабул қилди.
Ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қила туриб, Вазир Элчини тайинлов билан қутлади ва унга омад тилади.
Бўлиб ўтган суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон - Франция мулоқотини сифат жиҳатдан янги даражага кўтарган 2018 йилда Францияга расмий ташриф доирасидаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг Президент Эммануель Макрон билан олиб борган музокаралари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига муҳим эътибор қаратилди.
Сиёсат, иқтисод, туризм, маданият ва таълим каби соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан томонларнинг манфаатдорлиги тасдиқланди.
Учрашувда ўзаро савдо ҳажмларини ошириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш нуқтайи назаридан минтақавий хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги