Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Туркия: Туризм соҳасидаги жамоат ташкилотлари Невшеҳир шаҳар жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади

2019-09-11 | Туризм

9-14 сентябрь кунлари Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси, Меҳмонхоналар ассоциацияси, Гидлар уюшмаси, Гастрономик туризми ассоциацияси раҳбарлари ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакилларидан иборат делегация Туркия Республикасига ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ, туризм соҳасидаги жамоат ташкилотлари йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва бу борада қатор келишувларга эришишдан иборат.

9 сентябрь куни делегация Туркиянинг Невшеҳир (Каппадокия) шаҳар ҳокимиятида “KAP-HİP” Каппадокия Туризм зонаси инфратузилма хизматлари бирлашмаси раиси, шаҳар ҳокими Расим Ари ҳамда Невшеҳир Аэронавтика федерацияси раиси Ҳалил Улуер билан учрашди. Таъкидлаш жоизки, Невшеҳир Туркиянинг ҳаво шарлари билан танилган энг йирик шаҳарларидан бири ҳисобланиб, у ерга ҳар йили 3,5 миллиондан зиёд хорижий турист ташриф буюради, ички сайёҳлар сони 10 миллионга етади, жойлаштириш воситаларида жами 30 мингга яқин ўрин мавжуд.

Учрашувда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳамда инвестицион имкониятлари ҳақида маълумот берилиб, Ўзбекистонда туризмнинг янги турлари, жумладан экстремал ва ёшлар туризмини ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама этилди. Невшеҳир шаҳар ҳокими Расим Ари ҳамда шаҳар Аэронавтика федерацияси раиси Ҳалил Улуер туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюриш истаги борлигини таъкидлади. “KAP-HİP” Каппадокия Туризм зонаси инфратузилма хизматлари бирлашмасига аъзо ҳисобланган, ҳаво шари парвози билан шуғулланувчи ташкилотларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида “Atmosfer Balloons” компаниясида учрашув ташкил этилди. Маълумот учун: “Atmosfer Balloons” компанияси 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, ўз фаолиятини 2 та ҳаво шари билан бошлаган. Бугунги кунда 130 га яқин ҳаво шарлари мавжуд бўлиб, ушбу хизматдан кунига 4 мингдан зиёд турист фойдаланмоқда.

Мазкур компания раҳбари Севни Пекер Ўзбекистонда ҳаво шарида мунтазам парвозларни ташкил қилиш бўйича туризм кластерини яратишга қизиқиш билдирди. Учрашув якунида Ўзбекистонда туризмнинг жозибадорлини ошириш, унинг турларини кўпайтириш ва ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси Невшеҳир Аэронавтика федерацияси ҳамда “Arhrodisias Ballons” компанияси билан ҳамокрлик қилишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться