Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон йилига 100 минг дона музлатгич экспорт қилади

2019-09-10 | Иқтисодиёт

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” ҳамда Тошкент технопарки ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ушбу ҳамкорлик бўйича дастлабки қадамлар 2011 йилда қўйилган эди. Ўшанда “Artel” компанияси “Samsung Electronics”нинг бевосита кўмаги ва бренди остида чангютгичлар, кир ювиш машиналари, телевизорлар, кондиционерлар, компьютер учун мониторлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирганди.
 
– Ҳамкорлигимиз янги босқичда давом этмоқда, – деди “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси бошқаруви раиси М.Юнусов. – Бугунги келишувга асосан Тошкентдаги технопарк ҳудудида умумий қиймати 62 миллион долларлик лойиҳа асосида “Samsung” музлатгичлари ишлаб чиқарилади. Ҳозирда завод ҳудудида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Қисқа фурсатда замонавий ускуналар ўрнатилади. Режага кўра, илк маҳсулотларимиз 2020 йилда харидорларга етиб боради.
 
Дастлабки босқичда йилига 300 минг дона музлатгич ишлаб чиқарилади. Уларнинг 100 мингтаси экспорт қилиниши кўзда тутилган. Бу эса экспорт қийматини йилига 28-30 миллион долларгача ошириш имконини беради.
 
Шартнома имзолаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Э.Ғаниев сўзга чиқди.
 
Сайёра ШОЕВА, Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться