Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аҳолини рўйхатга олишда барча бирдек ҳаракат қилиши керак

2019-08-30 | Жамият

Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони ижроси бўйича турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Наманган тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган семинарда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ишлари ҳақида фикр-мулоҳаза юритилди. Тадбирда сўзга чиққанлар аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар уларни рўйхатга олиш асосида олиниши, бу аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлар билан белгиланиши ҳақида сўз юритди.

Шовот тумани ҳокимлигида ўтказилган тадбирда аҳолини рўйхатга олишда вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тегишли комиссиялар раҳбарлари фармонда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши борасида сўз юритилди. Вилоят статистика бошқармасининг Демография ва меҳнат статистикаси бўлими бошлиғи Зокир Бабаджанов фармоннинг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Паяриқ туманида ташкил этилган семинарда аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишда жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг иштироки, улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг аниқ механизмлари борасида сўз борди.

Қамаши туманида ўтказилган тадбирда ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишларни аниқ чора-тадбирлар асосида бажариш ва бу борада масъул ижрочилар малакасини ошириш хусусида тўхталиб ўтилди.

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида бўлиб ўтган семинарда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, статистика, ташкилот ва корхона раҳбарлари, ер ресурслари ва кадастр бўлими ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирок эди. Унда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга ваколатли орган ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш масалари ҳақида фикр-мулоҳаза билдирилди.

Фарғона вилоятининг Риштон туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида тадбир ташкил этилди. Тадбирда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини назорат қилиш, рўйхатга олиш материалларни қайта ишлашни ташкил этиш ва якуний натижаларни эълон қилиш масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться