Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ихтиёрий миллий шарҳга тайёргарлик кўриш

2019-08-28 | Жамият

Жорий йилнинг 27 август куни Давлат статистика қўмитасида Барқарор ривожланишнинг атроф муҳит ва ривожланиш Департаменти (ESCAP) эксперти билан техник кўмак ва ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишни Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари Маҳмуджон Зиёдуллаев олиб борди ва миллий БРМга эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Учрашувда Ўзбекистонда БРМнинг тараққиёти, Миллий барқарор ривожланишни амалга ошириш ва мониторинг қилиш, ҳамда статистика қўмитасининг ихтиёрий миллий шарҳга тайёргарлик кўриш жараёнидаги роли муҳокама қилинди.

Барқарор ривожланишнинг атроф муҳит ва ривожланиш Департаменти (ESCAP) эксперти Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва Давлат статистика қўмитаси раҳбариятига учрашув ташкил этгани учун миннатдорчилик билдириб, келгусида самарали ҳамкорлик қилишга билдирди.

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться