Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Муаммо ва камчиликлар муҳокама қилиниб, чора-тадбирлар белгиланди
2019-08-23 | Жамият
Жорий йилнинг 22 август куни Фарғона вилояти Тадбиркорлар марказида Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони ижроси юзасидан семинар ўтказилди. Семинарни вилоят ҳокимимининг 1-ўринбосари Ф.Тошпўлатов очиб берди.
Тадбирда вилоятнинг барча туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, статистика, кадастр, ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллари, вилоят ҳудудий комиссияси аъзолари иштирок этди.
Семинарда Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари М.Зиядуллаев, Демографик кўрсаткичларни шакллантириш бўлими бошлиғи Ш.Дуснаев сўзга чиқиб, фармоннинг ижроси юзасидан шу кунга қадар бажарилган ишлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида фикр билдирди.
Тадбир иштирокчилари аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, бу борадаги муаммо ва камчиликлар, ҳал этилиши лозим болган чора-тадбирлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳаза алмашди. Шунингдек, тадбир давомида ҳудудий комиссия аъзолари томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги