Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Атом энергетикасини ривожлантириш ҳаётий зарурат

2019-08-21 | Сиёсат

Жорий йилнинг 19-20 август кунлари Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори ўринбосари – Ядро энергетикаси департамент раҳбари Михаил Чудаков раҳбарлигидаги делегация мамлакатимизда бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида ўтказилган учрашувда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
 
Мамлакатимиз энергетика вазири А.Султонов ва М.Чудаков қайд этганидек, Ўзбекистон атомдан тинч мақсадда фойдаланувчи мамлакатлар сафидан жой олмоқда. Мазкур соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
 
Бугунги кунда “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядро университетида ўзбекистонлик талабаларнинг таҳсил олаётгани, ушбу университетнинг Тошкентда филиали ташкил этилаётгани бу борадаги муҳим қадамлардан саналади.
 
Таъкидлаш жоизки, юртимизда атом энергетикаси соҳаси учун нафақат юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, балки аҳоли, хусусан, ёшларни атом энергетикасидан хавфсиз фойдаланиш борасидаги кўникмаларини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда Тошкентдаги Атом технологиялари ахборот марказининг муносиб ҳиссаси бор.
 
Делегация аъзолари “Ўзатом“ агентлиги ва Атом технологиялари бўйича ахборот маркази фаолияти билан танишди.
 
– Атом энергетикаси экологик жиҳатдан тоза ва хавфсиз манба ҳисобланади, – деди М.Чудаков. – Инсоният тараққиёти, иқлим ўзгариши ва ҳаво ҳароратининг кўтарилиши каби омиллар атом энергиясини ишлаб чиқаришга зарурат туғдиради. Шу маънода Ўзбекистонда атом энергетикаси қувватидан фойдаланиш мақсадида бошланган ишларни тўғри қарор, деб ҳисоблаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз.
 
– АЭС қурилиши лойиҳасини амалга оширишда хавфсизлик масаласи Ўзбекистон учун устувор аҳамият касб этади, – деди Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзатом” агентлиги бош директори Ж.Мирзамаҳмудов. Шу сабабли бу борада соҳадаги халқаро тажриба ва стандартлар фаол ўрганилмоқда. Хусусан, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик эксперт ва мутахассисларининг билим, тажриба ва кўникмаларидан ҳам кенг фойдаланилаётир.
 
Атом энергетикаси бўйича россиялик мутахассисларнинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида учрашув ташкил этилди.
 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться