Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Муаммо ва камчиликлар айтилиб, чора-тадбирлар белгиланди
2019-08-08 | Жамият
Жорий йилнинг 6 август куни Термиз шаҳар ҳокимлигида барча туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, статистика, кадастр, ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллари, вилоят ҳудудий комиссияси аъзолари иштирокида семинар ташкил этилди.
Тадбирда давлатимиз раҳбарининг шу йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаъги фармони ижроси, бу бўйича амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳамда келгусида бажарилиши зарур бўлган вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Семинарда Давлат статистика қўмитасининг “Демография ва меҳнат статистикаси" бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зойир Юлдошев маъруза қилиб, фармон бўйича белгиланган чора-тадбирлар ва уларнинг ижроси юзасидан фикр билдирди. Шу кунга қадар амалга оширилган ишлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги