Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Статистик маълумотларнинг очиқлиги таъминланмоқда

2019-07-31 | Жамият

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатимизнинг статистик салоҳиятини ошириш ва миллий статистиканинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Б.Мирусмоновнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда мамлакатимизда статистика соҳаси тубдан ислоҳ қилинмоқда. Ушбу соҳага халқаро стандартлар ва илғор жаҳон тажрибаси кенг жорий этилмоқда, статистика маълумотларини тўплаш ва қайта ишлашни тартибга солувчи ҳуқуқий база такомиллашмоқда. Бунинг учун 10 дан ортиқ меъёрий ҳужжат ва 30 га яқин идоравий ҳужжат қабул қилинди. Уларнинг барчаси жамоатчилик ва халқаро ташкилотлар олдида мамлакатимиз статистика соҳасининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган.
 
Амалга оширилган ислоҳотлар статистик маълумотларни тарқатишга қўйилган чекловларга барҳам бериш ва уларни нашр қилиш долзарблигини ошириш имконини берди. Бу борада муҳим йўналишлардан бири статистик услубиятни такомиллаштириш ва уни халқаро стандартларга мослаштириш бўлди. Ушбу ишларни амалга ошириш мақсадида мазкур соҳадаги етакчи халқаро ташкилотларнинг экспертлари жалб қилинмоқда.
 
Бундан ташқари, мамлакатимизнинг статистик маълумотларини халқаро даражасида тўғри ва тўлиқ акс эттириш йўлида ҳам изчил қадамлар қўйилди. Масалан, 12 та халқаро ташкилот томонидан тузилган 28 турдаги саволномалар асосида маълумот алмашиш йўлга қўйилди. Шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси маълумотларини тарқатишнинг кенгайтирилган умумий тизимига уланишга эришилди. Мазкур тизим доирасида 422 турдаги индикаторларни даврий эълон қилиш йўлга қўйилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан муҳим ва долзарб статистик кўрсаткичлар тезкор тарқатилишини таъминлаш мақсадида барча маҳаллий ОАВ билан яқиндан ҳамкорлик олиб борилмоқда. Жорий йилнинг бошидан қўмита томонидан республикамизнинг марказий телеканаллари орқали саноат, хизмат кўрсатиш, қурилиш ва инвестициялар, ташқи савдо ва бошқа соҳаларнинг кўрсаткичларини аниқ акс эттиришга қаратилган 50 дан зиёд маълумот-графика видеолавҳалари намойиш этилди.
 
Шунингдек, жорий йилнинг январь ойидан бошлаб мамлакатимизнинг марказий деҳқон бозорларида сотиладиган баъзи озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ҳақида ҳам ҳафталик янгиликлар эълон қилинмоқда.
 
Статистик маълумотлар тарқатиш тезлигини ошириш учун “Facebook” ижтимоий тармоғида қўмитанинг расмий саҳифаси очилди. Бугунги кунга қадар ушбу саҳифада турли статистик маълумотлар ва тенденцияларни акс эттирувчи 600 дан ортиқ постлар жойлаштирилди.
 
Матбуот анжумани якунида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси мутахассислари журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.
 

Роман БОНДАРЧУК, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться