Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жаҳон банки гуруҳининг техник ёрдам миссияси ўз фаолиятини бошлади
2019-07-29 | Жамият
2019 йилнинг 15-25 июлларида Давлат статистика қўмитасида Жаҳон банки гуруҳининг техник ёрдам миссияси, Жаҳон банки бош иқтисодчиси Мустафо Динч бошчилигида ўз фаолиятини амалга оширди.
Миссиянинг асосий мақсади Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқишда ёрдам беришдан иборат.
Мазкур миссия доирасида 2019 йил 25 июлда Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати раҳбар ходимлари ва ҳудудий статистика бошқармалари раҳбарлари ва вакиллари учун сифатни бошқариш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Презентацияда Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясинининг асосий принциплари ёритилди ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг халқаро тажрибасини ҳисобга олган ҳолда амалий тавсиялар берилди.
Миссия фаолияти бўйича дастлабки ҳисобот тақдим этилди ва статистика амалиётидаги энг муҳим саволлар ҳамда Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясинининг таркиби бўйича блиц савол-жавоблар ўтказилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги