Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандда МДҲ мамлакатлари Туризм кенгаши йиғилиши ва биринчи туристик ярмаркаси ўтказилади

2019-06-28 | Туризм

9-10 июль кунлари Самарқанд шаҳрида МДҲ мамлакатлари Туризм кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва биринчи туризм ярмаркаси ўтказилади.

МДҲ мамлакатлари туристик жозибадорлигини ошириш ва туризм соҳаси вакилларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2018 йилнинг 10-11 августида Душанбе (Тожикистон) шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари Туризм кенгаши йиғилиши доирасида навбатдаги тадбирни Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклиф қилинган эди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти ташаббуси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг МДҲ мамлакатлари Туризм кенгаши йиғилишини Самарқандда ўтказишга доир топшириғига мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан МДҲ мамлакатлари Биринчи туризм ярмаркасини ўтказиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Лойиҳага кўра, мазкур ярмарканинг МДҲ мамлакатлари Туризм кенгаши тадбири доирасида ташкил этилишига келишилган. 

Мазкур формат МДҲга аъзо мамлакатларнинг туристик салоҳияти билан яқиндан танишиш, Ҳамдўстликдаги туризм секторинг муҳим трендлари ва янгиликларини алмашиш, туризм ташкилотлари ва бизнес вакиллари ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш учун қулай шароит яратади.

Тадбирнинг асосий мақсади – МДҲ мамлакатлари ўртасида қўшма туризм лойиҳаларни сонини орттириш, ҳамкорлик ва аҳил қўшничилик руҳини қўллаб-қувватлашдир.

МДҲ мамлакатларининг Биринчи туризм ярмаркаси Самарқанд шаҳрида Ҳамдўстлик Туризм кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида 2019 йилнинг 9-10 июль кунлари ўтказилади.

Шу билан бирга, мазкур тадбир дастури «МДҲ давлатларида туризм ва минтақавий ҳамкорлик: янги чақирувлар ва имкониятлар» деб номланган халқаро илмий-амалий семинарни ҳам ўз ичига олади.

Туристик ярмаркада тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳукумат органлари, дипломатик корпуслар вакиллари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар, туристик бизнес вакиллари, шунингдек, маҳаллий ва чет эл ОАВ вакиллари иштирок этади. 

Тадбир ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, МДҲ Ижро қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться