Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ иқтисодий маслаҳатчиси доктор Артур Лаффер билан учрашув

2019-06-13 | Иқтисодиёт

 12 июнь куни Молия вазирлигида Бош вазир ўринбосари - молия вазири ва АҚШ ҳукумати иқтисодий маслаҳатчиси, Жанубий Каролина ва Чикаго университети профессори Артур Лаффер ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Артур Лаффер АҚШлик иқтисодчи, Ел Университетини тамомлаган, Стенфорд Университетида докторлик даражасини эгаллаган, Жанубий Каролина ва Чикаго Университетлари профессори. Роналд Рейган президентлигида бутун дунёда шуҳрат қозонди ва «Лаффер эгриси» (давлат бюджетига солиқ тушумлари бўйича солиқ ставкалари таъсирининг шаклини ифодаловчи назария) туфайли танилган. У Р. Рейган (АҚШнинг 40-президенти) ва Британия бош вазири М. Тетчерларнинг иқтисодий маслаҳатчиси бўлган. Бундан ташқари, Лаффер Чилида иқтисодни либераллаштиришни амалга оширган машҳур «Чикаго ўғиллари» дан бири ҳисобланади (А. Пиночетнинг таклифи билан).

Учрашувда солиқ сиёсати ҳамда мувозанатлаштирилган ва иқтисодий жиҳатдан самарали солиқ-бюджет сиёсати масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, солиқ сиёсатининг солиқ солиниши, корпоратив солиқ, мол-мулк ва минерал ресурслар солиқлари ҳамда соҳадаги асосий глобал қоидалар каби муҳим таркибий қисмлар батафсил кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться