Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2019-05-21 | Сиёсат

2019 йил 20 май куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Словакия Республикаси ташқи ишлар ва Европа ишлари вазири Мирослав Лайчак билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Словакия Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни, шу жумладан парламентлараро алоқаларини, шунингдек Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан ўзаро ҳамкорлигини, шу жумладан ЕХҲТ Парламент ассамблеяси доирасидаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Словакиянинг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек парламентлараро мулоқотни фаоллаштиришда икки томонлама ҳамкорлигини янада кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Учрашув давомида Ўзбекистонда барча соҳаларда туб ўзгаришларни назарда тутадиган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берилди.

Ўзбекистоннинг ЕХҲТ ПА тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида иштирок этиши муҳимлиги таъкидланди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг ундаги доимий делегацияси фаолият кўрсатмоқда. ЕХҲТ ва унинг институтлари билан ҳамокрлик турли даражаларда амалга оширилиши ва кенг кўламдаги масалаларни қамраб олиши қайд этилди.

Тошкентда Ўзбекистондаги ЕХҲТ лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офиси муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ЕХҲТ лойиҳалари хавфсизлик, барқарор иқтисодий-экологик ва ижтимоий тараққиёт соҳаларида республика муассасаларининг институционал имкониятларини ривожлантиришда уларга техник кўмак беришга қаратилган. 2007–2017 йилларда умумий миқдори 12 млн. евродан зиёд 150 дан зиёд лойиҳа амалга оширилди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда қиймати деярли 4 млн. евро бўлган 20 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Учрашув якунида томонлар бундан буён ҳам Ўзбекистонинг Словакия Республикаси, шунингдек ЕХҲТ тузилмалари билан икки томонлама ҳамкорлигининг мавжуд салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишга тайёр эканини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться