Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пресс-релиз

2019-05-03 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Оммавий ахборот ва коммуникация агентлигида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) мутахассиси Аманда Сайег иштирокида брифинг ўтказилди.

Маълумот: Аманда Сайег хоним ХВЖ молия-менежменти бошқармасининг Давлат молиясини бошқариш бўлими иқтисодчиси ва давлат сиёсати ва Давлат молиясини бошқариш бўйича 15 йилдан ортиқ тажрибага эга.

Брифингда Аманда Сайег хоним Ўзбекистон билан ХВЖ ўртасидаги бюджет маълумотларининг очиқлигини ошириш ва давлат молия статистикасини тузишни такомиллаштириш бўйича хамкорликнинг асосий йўналишлари ҳақида тақдимот қилди. Тақдимотда 2018 йил июн ойида ХВЖ томонидан бюджет жараёнининг ХВЖ бюджет-солиқ соҳаси очиқлиги кодекси талабларига мувофиқлиги бўйича ўтказилган баҳолаш натижалари ҳамда 2019 йил март ойида ўтказилган ушбу баҳолашни янгилаш натижалари ҳақида сўз юритилди. 

2018 йил июн ойи баҳолаш натижаларига кўра мамлакатимизда ХВЖ бюджет-солиқ соҳаси очиқлиги кодексининг 36 та тамойилидан 16 таси асосий йўналишларга ёки юқори стандартларга жавоб беришини ва ушбу йўналишда аниқ мақсадли ишларни амалга ошириш зарурлигини таъкидланган.

Дастлабки бахолаш якунларига кўра ХВЖ экспертлари томонидан берилган таклиф ва тавсияларга мувофиқ мамлакатимизда биринчи маротаба Фуқаролар учун бюджет ахборот нашри чоп этилди, Бюджетнома лойиҳаси расмий веб сайтларда эълон қилинди,

Давлат бюджети биринчи маротаба ўрта муддатга (2019-2021 йилларга) тайёрланди ва тасдиқланди, бюджет очиқлигини янада таъминлаш мақсадида “Openbudget.uz" очиқ бюджет ахборот портали ишга туширилди.

Бир сўз билан айтиш мумкинки ўтган 2018 йилда мамлакатимизда фискал шаффофликни ошириш соҳасида кескин ўзгаришлар амалга оширилди.Ушбу амалга оширилган ишларни ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олиш мақсадида жорий йилнинг март ойида ХВЖ экспертлари томонидан Бюджет - солиқ соҳасида очиқлик шаффофлик қайта баҳоланди. Бюджет маълумотларини ошкоралигини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар туфайли, дастлабки ўтказилган баҳолаш билан таққослаганда ХВЖ кодексининг 8 тамойили бўйича кўрсаткичлар яхшиланди. Шундай қилиб, 2019 йил март ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон ХВЖ бюджет-солиқ соҳаси очиқлиги кодексининг 36 тамойилидан 23 тасига жавоб беради.

ХВЖ экспертлари томонидан бюджет-солиқ соҳаси очиқлик юзасидан мамлакатимизда амалга оширилган ишлар юқори бохоланиб келгусида Давлат молия статистикаси ва бюджет-солиқ соҳаси очиқлигини таъминлаш учун бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Жумладан:

1) солиқ-бюджет ҳисоботи қамровини ва бюджетнинг тўлиқлигини ошириш. Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботларга бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг барча молиявий оқимларини киритиш. 

2) ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда ХВЖ 2014 йилда ишлаб чиқилган Давлат молиясини бошқариш бўйича тавсиялари (ГФСМ-2014)га мувофиқ бюджет таснифини такомиллаштириш. Ушбу маълумотлардан фойдаланувчилар, бу эса асосан инвесторлар ҳамда рейтинг агентликлари Давлат бюджетининг барқарорлиги тўғрисида аниқ фикрга эга бўлишлари ҳамда бошқа давлатлар билан солиштиришлари учун бу муҳим ҳисобланади;

3) барча бюджет ташкилотлари ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлар оқимини, жумладан чет эл валютасидаги операцияларини ягона ғазначилик ҳисоб рақами билан тўлиқ қопланишини таъминлаш, 

4) бюджетни бошқариш самарадорлигини ошириш. ХВФ тавсияларига кўра, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган барча мажбурий даромадлар (солиқлар ва йиғимлар) давлат бюджетига йўналтирилиши ва одатдаги бюджет жараёни доирасида тақсимланиши лозим. Ўрта муддатда бюджетдан ташқари жамғармаларнинг мақбуллаштирилиши (Пенсия жамғармаси, ишсизлик жамғармаси ва Жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси маблағлари бундан мустасно бўлиши мумкин), уларнинг фаолиятини давлат бюджетига киритиш бўйича тавсиялар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться