Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги Императорига табрик йўллади
2019-05-01 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг бир юз йигирма олтинчи Императори сифатида тахтга ўтиргани муносабати Япония Императори Нарухитога самимий қутловлар ва энг эзгу тилаклар битилган мактуб йўллади.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Нарухитонинг "Рейва" деб ном олган ҳукмронлик даврида Япония барқарор ва уйғун ривожланишига, мамлакатнинг жаҳондаги етакчи ўрни янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
"Умид қиламанки, Сизнинг кўмагингиз билан Ўзбекистон-Япония стратегик шериклигини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш борасидаги аниқ мақсадга йўналтирилган биргаликдаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилади", - деб таъкидлаган Президентимиз ўз қутловида.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти