Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Каспий иқтисодий форумида Ўзбекистон делегацияси иштирок этади

2019-05-01 | Туризм

Жорий йил 12 августда Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳри «Аваза» миллий туристик зонасида илк бор Каспий иқтисодий форуми ташкил этилади.

Марказий Осиё иқтисодий ҳаётида эътиборли воқелик сифатида қайд этилаётган мазкур йирик тадбирда Каспийбўйи мамлакатлари қаторида Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, халқаро молия институтлари, транспорт, экология соҳаларида фаолият юритувчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
 
Тошкентда 30 апрель куни Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди.
 
Туркманистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Язгули Маммедов Ўзбекистон – Туркманистон иқтисодий ҳамкорлиги турли йўналишларда ривожланиб бораётганини таъкидлади.
 
Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожланмоқда. 2018 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 17 фоизга ошган.
 
– Туркманистон ер усти ва сув йўллари орқали минтақа мамлакатлари билан ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда, – деди Я.Маммедов. – Ўтган йилда Туркманбоши халқаро порти қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур порт орқали Россия, Эрон, Туркия давлатлари портлари билан боғланиш мумкин. Бу, айниқса, денгизга тўғридан-тўғри чиқиш йўлига эга бўлмаган қўшни мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистон учун қулай имкониятдир.
 
Тадбирда биринчи Каспий иқтисодий форумининг ҳамкорликдаги ривожланиш мақсадларига мос келишига эътибор қаратилди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда форум доирасида ўтиши кўзда тутилган тадбирлар ва муҳокама марказидаги масалалар юзасидан маълумотлар берилди.
 
Каспий иқтисодий форумида халқаро конференция ташкил этилиб, унда иштирокчи давлатлар, халқаро ташкилотлар вакиллари билан қўшма инвестициявий лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш, рақамли иқтисодиёт бўйича ҳамкорлик, қўшма корхоналар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинади. Махсус эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш кўзда тутилган.
 
Шунингдек, форумда Каспий инновацион технологиялари кўргазмаси, иштирокчи давлатлар вакиллари ўртасида бизнес учрашувлар ҳам ўтказилади.
 
Анжуманда журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться