Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Украина Элчиси билан учрашув
2019-04-22 | Сиёсат
2019 йининг 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз дипломатик миссиясини тугатаётган Украинанинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юрий Савченкони қабул қилди.
Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Украина алоқаларининг ҳолати ва ушбу ҳамкорликни, биринчи навбатда улкан фойдаланилмаган салоҳият мавжуд бўлган савдо-иқтисодий соҳада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда Элчининг кўп йиллик фаолиятига юқори баҳо берилди.
Элчи Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги