Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекистон Кореянинг Марказий Осиё минтақасидаги муҳим савдо шерикларидан”

2019-04-17 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқларини қадимий дўстлик ришталари боғлаб туради. Икки халқнинг ўхшаш маданияти, менталитети ривожланишнинг турли даврларида ҳам ишонч руҳидаги ҳамкорлик учун мустаҳкам асос яратган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил ноябрь ойида Корея Республикасига давлат ташрифи ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари бўйича давлатлараро алоқаларни янада ривожлантириш имконини берди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 16 апрель куни ”Ўзбекистон ва Жанубий Корея: ҳамкорликдаги ривожланиш истиқболлари” мавзусида ташкил этилган халқаро семинар стратегик шерикликни ҳар томонлама ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланди.
 
Тадбир Корея Республикаси Президентининг мамлакатимизга ташрифи арафасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва Корея халқаро иқтисодий сиёсат институти ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда мамлакатимиз тегишли вазирлик ва идоралари, илмий тадқиқот муассасалари, ҳамкор мамлакат етакчи экспертлари ва компаниялари вакиллари иштирок этди.
 
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов, Корея халқаро иқтисодий сиёсат институти президенти Ли Чже Ён ва бошқалар сўзга чиқди.
 
Таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги азалий дўстлик ва ишонч руҳидаги ҳамкорлик алоқаларининг янги босқичини бошлаб берди. Бугунги кунда ушбу саъй-ҳаракатлар натижаси савдо-иқтисодий қўшма лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилаётганида, Ўзбекистонда бизнес юритиш истагида бўлган кореялик ишбилармонлар сони ортиб бораётганида намоён бўлмоқда.
 
Семинар доирасида Ўзбекистон ва Корея ташқи, савдо-иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари, мавжуд имкониятларни рўёбга чиқаришдаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Кореялик меҳмонлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатларимиз иқтисодий-ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида ўзининг кутилган натижаларини бераётганини қайд этди.
 
Корея Республикаси Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш ва таркибий ўзгартириш жараёнларида фаол иштирок этмоқда. Электрон ҳукумат тизимини жорий этиш, энергетика, кимё саноати, автомобилсозлик, инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган қўшма технологик лойиҳалар ҳамкорликда ҳаётга татбиқ этилмоқда.
 
– Ўзбекистон Кореянинг Марказий Осиё минтақасидаги муҳим савдо шерикларидан, – деди Ли Чже Ён. – Ўтган 2018 йил якунлари бўйича мамлакатларимиз ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 2 миллиард АҚШ долларидан зиёдни ташкил этди. Мамлакатингизнинг иқтисодиёт, савдо, саноат, ижтимоий-гуманитар каби соҳаларига киритилган Корея инвестицияси ҳажми эса 700 миллион долларга тенг бўлди. Ўзбекистонда Корея фуқаролари учун визасиз тартибнинг жорий қилиниши туризм, маданиятлараро мулоқотни фаоллаштириш, таълим йўналишида талабалар алмашинувини ривожлантириш имконини тақдим этди.
 
Мамлакатимизда Кореянинг 70 дан ортиқ компанияси ваколатхоналари бор. Иқтисодиёт тармоқларида Корея инвестицияси иштирокидаги 640 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.
 
Бугун ҳамкор давлат Евроосиё минтақаси учун Шимолий иқтисодий ҳамкорлик сиёсатини илгари сурмоқда. Унинг тўлақонли ҳаётда ўз ифодасини топишида Марказий Осиё минтақаси чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон билан ҳамкорлик муҳим ўрин тутади. Илгари сурилаётган янги стратегия транспорт-коммуникация, транзит каби қатор муҳим соҳаларда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади. Бу, ўз навбатида, ягона макон сифатида ривожланиш тарафдори бўлган Ўзбекистон манфаатларига ҳам мос келади.
 
Сессиялар тарзида давом этган тадбирда стратегик ривожланишнинг мақсад ва вазифалари, иқтисодий ислоҳотлар самараси, сиёсий, маданий-гуманитар мулоқот, саноатга рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Ривожланишнинг жорий ҳолати ва истиқболлари таҳлил қилинди.
 
Тадбир якуни бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларига доир тавсиялар ишлаб чиқилди.
 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться