Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фарғона-Тошкент-Маскат-Рига-Сеул видеомулоқоти бўлиб ўтди
2019-04-04 | Иқтисодиёт
2019 йилнинг 3 апрель куни Фарғона шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев Фарғона вилоятига чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўйича мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Фарғона вилояти ва туманлари ҳокимликлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда Фарғона - Тошкент - Маскат - Рига - Сеул видеомулоқоти воситасида аввал эришилган келишувларнинг бажарилишига оид аниқ масалалар ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш, улар учун зарур шароитлар, хусусан техник талабларга мос келувчи инфратузилмани яратишнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Элчиси Виталий Фен ва Ўмон Султонлигидаги Элчиси Анвар Абдухалимов, Латвия Республикасида Муваққат ишлар вакили Шарофиддин Мирзақулов бажарилган ишлар борасида ҳамда чет эл капитали иштирокидаги ва замонавий технологияларга асосланган истиқболли лойиҳалар тўғрисида ахборот берди.
Видеоселектор йиғилишда латвиялик инвесторлар ҳам иштирок этиб, лойиҳавий таклифларни тайёрлашнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги