Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашув

2019-04-01 | Сиёсат

2019 йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ва Афғонистон бўйича махсус вакили Роланд Кобиа таркибидаги ЕИ делегациясини қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари, жумладан Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши ва Оролбўйи муаммосини комплекс ҳал этишга қаратилган лойиҳаларни тадбиқ этишдаги ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Европа Иттифоқи вакиллари томонидан сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, илм-таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар очаётган Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар жараёни ва уларнинг дастлабки натижалари юқори баҳоланди.

Турли даражадаги алоқаларни фаоллаштиришдан томонлар манфаатдорлиги таъкидланди. Шу ўринда 2019 йилда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Музокараларда Европа Иттифоқи Делегацияси Раҳбари, Элчи Эдуардс Стипраис иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться