Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

PEMPAL доирасида Бюджет ҳамжамиятининг навбатдаги ялпи мажлиси ўз ниҳоясига этди

2019-03-26 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Жаҳон банки ҳамкорлигида ташкил этилган Давлат молиясини бошқариш бўйича халқаро ҳамкорлик таълим дастури (PEMPAL) доирасида Бюджет ҳамжамиятининг навбатдаги ялпи мажлиси ўз ниҳоясига этди. 

Тўрт кун давом этган Бюджет ҳамжамиятининг ялпи мажлиси давомида 20 дан ортиқ давлатлардан ташриф буюрган 60 га яқин давлат молиясини бошқариш соҳасидаги халқаро экспертлар, Бюджет ҳамжамиятига аъзо мамлакатлар амалиётчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ва ҳудудий молия бошқармалари мутахассислари бюджет шаффофлиги ва бюджет жараёнида фуқаролар иштироки, капитал бюджетлаштириш ҳамда мақсадга йўналтирилган бюджетлаштиришга оид мавзуларда семинар тренинглар ҳамда интерактив тақдимотларда иштирок этишди.

Ялпи мажлиснинг якуний кунида барча иштирокчилар бюджет харажатлари билан боғлиқ муаммолар бўйича 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда иш олиб боришди. Унда ҳар бир гуруҳ таркибидаги иштирокчилар тайёрлаб келган тақдимотларини муҳокама қилиб ҳамда натижада умумий гуруҳ тақдимоти тайёрланиб, давлат молиясини бошқариш бўйича муваффақиятли тажрибаларни ҳавола этишди.

Мажлис қизғин кўтаринки руҳда ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Иштирокчилар ялпи мажлис давомида давлат молиясини бошқариш соҳасида ўзаро фикр ва тажриба алмашдилар. 

Мажлис якунида бағишланган йиғилишда Молия вазири ўринбосари - ғазначилик бошлиғи Д.Ш. Султанов сўзга чиқиб, мазкур тадбирнинг мамлакатимизда ўтказилиши давлатимиз молия тизимини бошқаришдаги амалга оширилаётган ўзгаришлар ва режалар юзасидан дунёнинг етакчи экспертларининг хулоса ва таклифларини олиш билан бирга бой тарихимиз, маданий меросларимизни, шунингдек бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларни жаҳон ҳамжамиятига этказишда, шунингдек туризм соҳасини ривожлантиришда қулай восита бўлиб хизмат қилишини таъкидлади. Шунингдек, мажлис иштирокчиларига келгусида ўз иш фаолиятларида муваффақият тилади.

Шу билан бирга, 2019 йилнинг октябрь - ноябрь ойларида Самарқанд шаҳрида PEMPAL таълим дастури доирасида “Ички аудит” ҳамжамиятининг навбатдаги ялпи мажлисини ўтказишни таклиф этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться